09:46 / 22.07.2019
17177

Президент мактабларининг асосий қабул имтиҳонларини онлайн кузатиш имконияти яратилди

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Uztelecom компанияси билан ҳамкорликда 2019 йилнинг Президент мактабларига 22-24 июль кунлари бўлиб ўтадиган асосий қабул имтиҳонларини реал вақт режими(online)да кузатиш учун имконият яратди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, асосий қабул имтиҳонларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида имтиҳонларнинг видео-стриминги ташкил этилмоқда. Барча хоҳловчилар кириш имтиҳонлари жараёнларини https://test2019.uz/ ҳаволаси орқали online кузатишлари мумкин.

Наманган, Нукус, Хоразм ва Тошкент шаҳарларида қабул имтиҳонлари ўтказилиши мўлжалланган биноларда веб-камералар ўрнатилган, улар ўз навбатида онлайн тарзда кириш имтиҳонларининг барча жараёнларини кўрсатади.

Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли, видео оқимининг юкланишдаги тезлигини таъминлайди. Кўпгина интернет-провайдерлар TAS-IX'даги трафикларга ҳақ олмагани учун, фойдаланувчиларнинг маблағлари тежалади.

Top