Ўзбекистон | 18:19 / 14.08.2023
15697
2 дақиқада ўқилади

ОТМга кириш тестлари якунланди — имтиҳоннинг сўнгги кунидан репортаж

Ўзбекистонда 2023/24 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 13 август куни якунига етди. Kun.uz мухбири «Ўзэкспомарказ» ҳудудида ўтказилган имтиҳоннинг охирги кунидан репортаж тайёрлади.

2023/2024 ўқув йили учун ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 948 486 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланганди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига кўра, абитуриентларнинг 50 минг нафардан ортиғи тест синовларига келмаган. 

Маълум қилинишича, 1–12 август кунги тест синовларида 140 нафардан зиёд абитуриент тартиб-қоидани бузгани учун имтиҳонлардан четлатилган.

«Ўзэскпомарказ» ҳудуддаги 1-бинода ҳар сменада 930 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланганди. Сўнгги кунда 1-смена тест синовларида 269 нафар ногиронлиги бўлган абитуриентлар ҳам қатнашди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бош мутахассиси Жамшид Одиловнинг таъкидлашича, абитуриентларга ногиронлик тоифасидан келиб чиққан ҳолда барча ёрдам кўрсатилди.

«Биринчи ўринда бундай абитуриентларнинг тест бўлаётган ҳудудга кириб келиши, жойлашиши ва чиқиб кетишида ёрдам берилади. Керак бўлса, тиббиёт ходимлари жалб этилади. Эшитишда камчилиги бўлган абитуриентларга сурдо таржимонлар чақирилиб, барча қонун-қоидалар тушунтирилиб, ёрдам кўрсатилади», дейди Одилов.

Шунингдек, кўзи ожиз ёки таянч ҳаракати аъзоларида нуқсони бўлган абитуриентларга ҳам ёрдам кўрсатилди. Уларга тест топшириқларини бажариб бўлганидан сўнг жавоблар варақасини тўлдиришда розилик асосида гуруҳ назоратчилари кўмак берди.

13 август, якшанба куни соат 18:00 да барча ҳудудларда тест синовлари тўлиқ якунланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти