18:50 / 23.07.2019
3951

Навоийда МИБ ходимлари томонидан 713та ҳолат фош этилди. «Электрокимёзавод»дан 1 миллиард сўмдан зиёд солиқ қарзи ундирилди

Навоий вилоят мажбурий ижро бюроси органлари томонидан жорий йилда энергия ресурслари, сув ва маиший чиқинди бўйича қарздорларга 60 минг 513та мажбурий талабномалар берилиб, қарздор юридик шахсларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига 10 минг 271та инкасса топшириқномалари қўйилди. 336та талабнома-даъво ишлари юритилиб, жамоат таъсир чораларини қўллаш ҳақида 235та тақдимномалар киритилди. Ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширмаган 992 истеъмолчи тармоқдан узилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида энергия ресурслари, сув ва маиший чиқиндидан жами 270,3 млрд сўм ундирилиб, ундирув ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўпайди.

Шунингдек, вилоят МИБ ходимлари томонидан жами 713та маъмурий ва жиноий ҳолатлар фош этилиб, айбдорларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Шунингдек, ижро ҳужжатларининг қонунда белгиланган муддатларда ҳал этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилиб, иш юритувга келиб тушган

40 минг 356та ижро ҳужжатлари «МИБ портал» электрон тизимига киритилди.

Жами 68та мол-мулклар реализация қилиш учун «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига жойлаштирилди.

Натижада ижро соҳасида 125,6 млрд. сўм, шу жумладан солиқ қарздорлиги юзасидан 60,4 млрд. сўм, яъни ўтган даврга нисбатан 23 фоизга кўп маблағ ундирилди.        

Жисмоний ва юридик шахсларнинг 2048та мурожаати кўриб чиқилиб, 1048таси (51 фоизи) қаноатлантирилди.

Коммунал соҳада тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, МИБ ходимлари катта миқдордаги солиқ қарзларини ундиришда ҳам фаолллик кўрсатмоқда. Жумладан,   Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 16 апрелдаги ижро варақасига кўра, Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган «Электрокимёзавод» АЖ солиқ қарзларини ўз вақтида тўламагани учун ундирувчи Навоий шаҳар солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд 290 млн сўм миқдоридаги пуллар белгиланган муддатларда ундирилиши таъминланди ва ундирувчи ташкилотнинг ҳисобрақамига ўтказилди.

Top