11:11 / 25.07.2019
18868
Реклама

“Биз ўзбекистонлик сайёҳларга кўп харажат қилмай, дунёни кўриш имкониятини таклиф этамиз” – flydubai’нинг Ўзбекистондаги бош вакили билан интервью

2019 йил март ойидан flydubai авиакомпанияси Дубай ва Тошкент ўртасида рейсларни амалга ошира бошлади. Бугунги кунда авиакомпания дунёнинг 90 дан ортиқ шаҳарларига мунтазам авиарейсларни амалга оширмоқда. 

Суратда: Дилмуродхон Бахтиёрхонов,
flydubai’нинг Ўзбекистондаги бош вакили

Бирлашган Араб Амирликларининг flydubai авиакомпанияси Дубай ҳукуматига тегишли бўлиб, ушбу мамлакатдаги Тошкент шаҳрига тўғридан-тўғри авиарейсни таклиф қилган биринчи миллий авиакомпания бўлди. Узоқ вақтдан бери Ўзбекистоннинг маданий мероси азалдан Амирликлар ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатлар аҳолиси томонидан сайёҳлик қизиқишларига эга. Биз flydubai авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Дилмуродхон Бахтиёров билан авиакомпания Ўзбекистонлик сайёҳларига нималарни таклиф қилиши ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини очиб бериш учун қандай чоралар кўриш мумкинлиги ҳақида суҳбат қурдик.

“flydubai”нинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши саёҳат қилишни севувчилар учун нима ўзгаради?

“flydubai”нинг фаолияти шунчаки мижозларимизни бирон бир А нуқтасидан Б нуқтагача маълум бир маршрут бўйлаб олиб бориб қўйишни ўз ичига олмайди. Бизнинг асосий вазифамиз, фуқароларимизга тез-тез парвоз қилиб туриш ва уларни арзон нархларда бажаришдир. 21-асрда бизнинг фуқароларимиз дам олишлари учун бир неча йил давомида тежаб боришлари керак эмас ва сайёҳлик йўналишлари, хизмат кўрсатиш операторлари, шу жумладан, авиаташувчиларни танлаш ҳуқуқига эга бўлишлари лозим.  

Биз шунчаки авиачипталарни сотмаймиз. Бизнинг ҳамкоримиз – “АТМС” компаниясининг шарофати билан, бизда мижозларимиз учун ҳамёнбоп бўлган, авиачипта нархини, меҳмонхонагача етказиб қўйишни, меҳмонхонанинг ва визанинг нархини ўз ичига олган туристик пакетларни таклиф этиш имконияти пайдо бўлди. Агар “flydubai”нинг Ўзбекистон бозорига кириб келишимиздан аввал, бориб келиш авиачипталари 800 АҚШ долларигача бўлган бўлса, бугунги кунга келиб бу нарх деярли икки маротабага камайди.

Биз учун биринчи навбатда йўловчимиз қониқиши ва бизнинг хизматларимиздан такрор фойдаланиши муҳим ҳисобланади.

МАК тимсолидаги рақобатга дуч келиш қўрқинчли эдими?

Биз адолатли бизнес фаолият юритамиз ва МАКни ҳурмат қиламиз. Мен уларни рақобатчи деб айтмайман, улар бизнинг ҳамкасбларимиз ва менимча, биз ҳам бир хил турдаги хизматларни амалга оширамиз - ҳамма эса буни ўз наздида бажаради. 

Кўпчилик миллий авиакомпаниямиздаги самолётларнинг бортлари каттароқ деб айтишлари мумкин, лекин биз ҳам йўловчиларимизнинг қулайлиги ва хавфсизлиги ҳам қайғурамиз. Бизнинг барча самолётларимиз жуда янги ва замонавий. Бизнинг самолётларимиз (Boeing 737-800 Next Generation) дунёдаги энг хавфсиз йўловчи ташувчи лайнерлари ҳисобланади.

Рақобат бизни қўрқитмайди, агарда у соғлом бўлса. Рақобат бўлса, ривожланиш бўлади, табиийки нархлар ҳам паст бўлади, авиахизматлар бозори иштирокчиларнинг ҳар бири ўз хизматларини яхшилашга интилади. Буларнинг барчаси ўз навбатида фуқароларимиз учун жуда яхши деб ўйлайман.

Ўзбекистонда қандай қийинчиликларга дуч келмоқдасиз?

Биз маълум бир қийинчиликларга дуч келмоқдамиз. Мисол учун, биз дастлаб ҳафтасига етти маротаба парвозларни амалга оширишни режалаштирган бўлсак, тегишли ҳалқаро протокол имзоланганига қарамай, Ўзбекистон авиация маъмурияти бизга буни амалга оширишга имкон беришмаяпти. Шунинг учун биз ҳафтасига беш маротаба амалга оширишни давом эттирмоқдамиз. 

Менинг фикримча, амалга оширилган келишувларга риоя қилиш керак, чунки бу мамлакатнинг ҳалқаро миқёсдаги обрўси ҳисобланади ва агарда сиз шерикларингизнинг ишончини йўқотсангиз, уни яна қозониш жуда қийин бўлади.

Янги авиакомпаниянинг пайдо бўлиши Ўзбекистон туристик салоҳиятига қандай таъсир кўрсатади?

Мен яқинда Грузияда бўлдим. Ишониш қийин, лекин уларда ЯИМнинг асосий қисми айнан туризмдан келиб тушади. 2017 йил Грузияда  туризм фаолияти 7,5 миллион сайёҳнинг ташрифига сабаб бўлди ва мамлакатга 2,7 миллиард долларни олиб келди. Бу жиддий кўрсаткичлар.

Маълумот тариқасида Грузияда 53 хорижий авиакомпаниялар мунтазам авиарейсларни амалга оширади ва уларнинг бари давлатга сайёҳларни олиб келади, бу эса валютанинг сезиларли оқими дегани. Фақатгина flydubai бир кунда ўртача 4 рейсни амалга оширади, Бакуда ҳам худди шундай кўрсаткич, пик мавсумларда кунига 6 тагача  рейсларни амалга ошириш мумкин. Мен учун Бишкекда ҳам худди шундай кўрсаткич – кунига 4 рейс бўлгани катта сюрприз бўлди. Бу йилига тахминан 1344 рейс ва мамлакатга ўртача 150 000 сайёҳлар ташриф буюришини билдиради. Ва бу фақат бир томонга ҳаракатлангандаги кўрсаткичдир. 

Бизнинг нимамиз кам? Бизда ҳам ўзига хос маданият, ажойиб тоғлар ва афсонавий шаҳар-ёдгорликларимиз бор. Айнан шу сабабли бошқа авиакомпанияларга ҳам бозоримизга кириш учун имкон  бериш жуда муҳим.

Агарда сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюришни истаса, унга қулай транспорт керак. Бироқ унда ҳафта ичида бор-йўғи бир маротаба учадиган фақат биргина танлов бўлса, унинг бориш эҳтимоли кам. Агар сайёҳга ҳафтанинг исталган кунида белгиланган манзилга етказиб қўйишга тайёр бўлган бир неча авиакомпаниялар танлови таклиф қилинса-чи? Бизнинг мамлакатга Форс кўрфази – бу Саудия Арабистони, Баҳрайн, Уммон ва бошқа кўплаб давлатлардан сайёҳлар катта қизиқиш билдирмоқда.  Янги рейслар туфайли улар Ўзбекистонга тез-тез учиш имконига эга бўлишди. Агар бизларга янада кўпроқ рейсларни амалга оширишга ижозат беришганда,  сайёҳлар оқими янада кўпроқ натижага ортган бўлар эди. Ахир бу ёмонми? 

Тасаввур этинг, агар биз ҳафтасига 7 маротаба 174 киши билан Тошкентга учсак? Мамлакатимизда жуда ҳам катта салоҳият мавжуд, шундай экан, унинг ривожи учун барча зарур шароитларни нега яратмаслигимиз керак? Ўзбекистон туристик салоҳиятини мен айнан шундай кўраман ва бу борада Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. 

Ҳозирда биз Ўзбекистонга сайёҳларни юборишни истаётган йирик туроператорлар билан бирга ишлаяпмиз. Маҳаллий туроператорлар учун Дубайга бир неча саёҳатлар ташкил этамиз. Худди шундай, дубайлик турфирмалар учун ҳам.

Биз Ўзбекистонда туризмни ривожлантирмоқчимиз. Истаймизки, бизнинг одамларимиз ва бошқа юртлардан сайёҳларимиз Ўзбекистонга ҳеч қандай муаммосиз саёҳат қилишсин. Биз ўзбекистонлик сайёҳларга дунёни кўриш ва шу билан бирга кўп пулни йўқотмаслик имконини берамиз.

Айни вақтда flydubai’нинг  Ўзбекистонда қандай режалари мавжуд?

Яқин кунларда янги рейсларни, хусусан, Бухоро ва Самарқандга рейсларни очиш мақсадимиз мавжуд. Ҳозирда музокаралар фаол олиб борилмоқда.

Президентимизнинг туризм соҳаси ривожидаги роли ва саъй-ҳаракатларини қайд этмоқчи эдим. Куни кеча менга Шавкат Миромонович «Ўзбекистонда flydubai компанияси, жумладан,  Дубай-Бухоро-Дубай йўналишининг очилиши ҳисобига парвозлар сонини ошириш масаласини кўриб чиқиш» қайд этилган 24.06.2019даги «№ Р-5480» сонли буйруқ чиқарганини хабар қилишди. Бу эса бизни жуда ҳам қувонтирди ва умид қиламанки, мазкур  буйруқни ҳамма қўллаб-қувватлайди. Мен эса авиакомпаниямиз томонидан Дубай-Самарқанд-Дубай рейсининг очилишини таклиф қилишим мумкин.

Рейслар сонини ошириш бўйича катта истагимиз бор. Бу янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш, Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва бутун дунёга мўъжизавий мамлакатимизни кўрсатиш имконини беради. 

flydubai билан ҳамкорликда Дубайда икки ўринли хонада биргина Ўзбекистон фуқароси учун 21.07.2019дан бошлаб 3 кечали ҳордиқ қанчага тушишини ҳисоблаб чиқишга қарор қилдик.

Маълумот учун телефон: (71) 208-87-78

Instagram: @flydubaiuz

Telegram: @flydubaiuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top