Жамият | 16:00 / 29.07.2019
38253
1 дақиқада ўқилади

«Танка» фильми режиссёри вафот этди 

«Танка» бадиий фильми режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Торенияз Қалимбетов вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» хабар бермоқда.

Торенияз Қалимбетов

Торенияз Жумабоевич Қалимбетов 1954 йил 19 январда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган, 1976 йили Тошкент маданият институтини режиссёрлик йўналиши бўйича тамомлаган. 

Т.Қалимбетов «Қозоқфильм»да,  Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясида, «Қорақалпоқфильм» киностудиясида ва «Қорақалпоқкино» агентлигида режиссёрлик  ва турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. У режиссёр сифатида 30 га яқин бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратган ва турли кинофестивалларда муносиб ўринларни қўлга киритган. 

Режиссёрнинг энг машҳур фильмлари қаторида 2002 йилда суратга олинган,  халқ севиб томоша қиладиган «Танка» бадиий фильмини тилга олиш мумкин. 

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.