11:33 / 30.07.2019
57585

«Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган аёл ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда «Қўйлиқ» бозори ёнидаги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган аёлнинг хатти-ҳаракатлари тасвирланган видео тарқалди. 

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 28 июль куни юз берган. Хабарда айтилишича, шу куни соат тахминан 12:35ларда 43 ёшли Н.К. Бектемир туманидаги «Қўйлиқ» бозори яқинида жойлашган кўприкдан ўзини ташлашга ҳаракат қилган. 

Маълумотда билдирилишича, аёл ушбу туман ИИБ ходимлари томонидан қутқариб қолинган. Унинг сўзларига кўра, бир кун аввал спиртли ичимлик истеъмол қилган ва ўз хатти-ҳаракатлари учун тўла жавоб бермаган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

ИИББнинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу аёл билан психологлар иш олиб бормоқда.

Top