“АрМИ-2019” доирасида Россияда ўтказилаётган “Содиқ дўст” танловида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи шарт бўйича кучли учликдан жой олди.
2017 йилда дебютант сифатида мазкур танловда иштирок этишига қарамай Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга кирита олган эди.
![](https://storage.kun.uz/source/4/gLQdShN7Ds1c0G07xUCBV3S6C0xO4kva.jpg)
![](https://storage.kun.uz/source/4/2xL-E0QM64WRVHjRQ-RXrz3lW1UjgDr7.jpg)
Бир йил ўтиб, 2018 йилда умумжамоа ҳисобида натижаларга эришиш имкони бўлмаган бўлса-да, ушбу танловнинг 300 метрли тўсиқлар йўлагидан ўтишда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий хизмат итлари питомниги мутахассис ҳарбий хизматчиси Шокир Жўраевнинг “Гита” лақабли хизмат ити 1 дақиқа-ю 15 сония натижа билан рекорд ўрнатди. “Гита” 2019 йилда ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.
![](https://storage.kun.uz/source/4/WylUOr-BIFEBx4F7g1I8nYAt35bG7_Zg.jpg)
Бу йилги мусобақанинг биринчи шарти якунлари бўйича мамлакатимиз терма жамоаси мураббийи подполковник Улуғбек Жўраев жамоасининг тайёргарлигини аъло баҳоламоқда, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
![](https://storage.kun.uz/source/4/ctQEGT7eWDjQ-qxTD86eMjY79Ior0FV7.jpg)
Ўзбекистонлик ҳарбий кинологлар танловнинг “Дог биатлон” (индивидуал пойга) шартида ҳозирча беларусликлар пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда кучли жамоалардан бири – россияликлар келмоқда.
Олдинда ҳали жамоаларни 300 метрли тўсиқлар йўлагидан ўтиш, “Моҳир мерган” шартида автоматдан кўкрак шаклидаги нишонни яксон қилиш ҳамда жамоа таркибида “Дог биатлон-эстафета”да куч синаши кутмоқда.