12:04 / 09.08.2019
26617

Тошкент метросининг «Космонавтлар» станциясидаги ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

Фото: KUN.UZ

«Тошкент метрополитени» УК бугун, 9 август куни «Космонавтлар» метро бекатида юз берган ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, соат 08:55ларда, Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» станциясининг иккинчи йўли бўйлаб ҳаракатланаётган 37-сонли ҳаракат таркибида техник сабабларига кўра асосий ҳаво тарқатувчи мосламасида носозлик пайдо бўлган. Шундан сўнг бу ҳолат колодканинг ўз-ўзидан автоматик тўхташига олиб келган ва тутун пайдо бўлишига сабаб бўлган.

Носозлик 5 дақиқада бартараф этилди, дейилади хабарда.

Билдирилишича, мазкур ҳолат Тошкент метрополитенининг поездлар ҳаракати жадвалига таъсир этмаган.

Top