Сергели–Қўйлиқ ер усти метроси қурилишида 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади
Кўчириш имкони бўлмаганда эса кесишга рухсат берилган. Кесиладиган ҳар бир дарахт учун компенсация сифатида 10 туп кўчатларни экиш ва икки йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов АОКАдаги брифингда метро қурилиши сабабли дарахт кесилиши масаласида изоҳ берди.
Айни пайтда ер усти ҳалқа метро линияси қурилишининг учинчи – якунловчи босқичи Сергели–Қўйлиқ йўналишида жадал давом эттирилмоқда.
«Табиийки, улкан бунёдкорлик майдонида қайсидир дарахт ёки бутани кўчиришга тўғри келади. Яна бир томони – ҳамма дарахтларни ҳам кўчириб бўлмайди.
Сергели–Қўйлиқ йўналишида метро қурилишида ана шундай ҳолат юзага келганда қандай тартиб амал қилиши Ўзбекистон президентининг жорий йил 23 апрелда Тошкент шаҳрида барпо этилаётган замонавий корхоналар фаолияти, шунингдек, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш жараёнида берган топшириқлари баёнида кўрсатиб ўтилган.
Унга мувофиқ, мазкур ҳудудда жойлашган ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кўчиришга, кўчириш имкони бўлмаганда, истисно тариқасида кесишга рухсат берилган.
Бунда, мораторий талабларидан келиб чиқиб, кесиладиган ҳар бир дарахт учун компенсация сифатида 10 туп қимматлиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган кўчатларни экиш ва уларни икки йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади.
Шу муносабат билан Давлат экология қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси мутасаддилари соҳа мутахассислари ва эколог-инспекторларни жалб қилган ҳолда, қурилиш режалаштирилган катта ҳудуддаги дарахтларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказишди.
Унга кўра, ер усти метросининг Миробод туманидан ўтадиган қисмида 66 та, Сергели туманидан ўтадиган қисмида 168 та, Янги ҳаёт туманидан ўтадиган қисмида эса 551 та (жами 785 та) дарахт борлиги аниқланди.
Буларнинг орасида сафора, терак, арча, тут, ёнғоқ, ўрик, эман, шумтол, қайрағоч, чинор сингари дарахтлар бор. Уларни қаерга кўчириш маҳаллий туман ҳокимликлари билан, қандай кўчириш эса биолог олимлар билан маслаҳатлашилмоқда. Мақсад битта — имкон қадар барчасини сақлаб қолишдан иборат.
Яна табиий савол туғилиши мумкин: барибир бир неча дарахтни кесишга тўғри келганда – ушбу ёғоч хомашёсидан ким, қандай фойдаланади? Бу савол ҳам экологлар томонидан қурилиш ташкилотлари ва ҳокимликлар олдига қўйилган. Масаланинг ечими сифатида эса аввал дарахтни Ободонлаштириш бошқармаси балансига ўтказиш ва шундан кейин ёғочни ё ҳунармандларга тақдим этиш, ёки бошқарманинг зарурий эҳтиёжлари учун ишлатиш режалаштирилмоқда», – деди Озод Ражабов.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди

16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия

23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди

10:56 / 03.11.2024