19:12 / 13.08.2019
59153

Атамбоев билан музокара олиб борган Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари истеъфога чиқарилди

Фото: ktrk.kg

Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асановни истеъфога чиқарди. Асанов милиция манфаатларига хиёнат қилиш ва ишончни йўқотиш сабабли лавозимидан бўшатилган.

Асановга нисбатан хизмат текшируви натижалари юридик баҳо бериш учун республика бош прокуратурасига тақдим этилган.

Асанов 7-8 август кунлари Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш операциясида қатнашган ҳамда у билан таслим бўлиш ва асирга олинган махсус кучлар ходимларини озод қилиш бўйича музокара ўтказганди.

Атамбоевга бош прокуратура томонидан тартибсизликларни уюштириш, қурол-яроғнинг ноқонуний айланмаси, терговга тўсқинлик қилиш, одамларни гаровга олиш, ўлдириш ва қотилликка уриниш айбловлари қўйилмоқда.

Top