Атамбоевга даволаниш учун Москвага боришига рухсат берилмади
Қирғизистон жазони ижро этиш хизматининг билдиришича, Алмазбек Атамбоевда Россияга чиқиш учун ҳуқуқий асос йўқ.

Фото: ТАСС
Қирғизистон жазони ижро этиш хизмати мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга Москвада даволанишига рухсат бермади. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди.
Билдирилишича, Атамбоевда Россияга чиқиш учун ҳуқуқий асос йўқ.
«Атамбоевнинг саломатлиги нисбатан қониқарли, у 27-колония тиббиёт қисмида даволанмоқда», — дейилади жазони ижро этиш хизмати баёнотида.
Алмазбек Атамбоев 2011 йилдан 2017 йилгача Қирғизистон президенти лавозимида фаолият кўрсатган. У 2019 йилда президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинган ва коррупция иши бўйича ҳибсга олинган.
Аввалроқ Атамбоев 2020 йил октябрда тартибсизликлар уюштириш тўғрисидаги жиноят иши бўйича оқланганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Қатар билан 1,2 трлн долларлик иқтисодий ҳамкорлик битимини тузди
Жаҳон | 22:25
-
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
Жамият | 22:18
-
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
Жаҳон | 22:15
-
Россияда мигрантларни роботлар билан алмаштириш таклиф этилди
Жаҳон | 21:58
Мавзуга оид

20:09 / 28.06.2022
Атамбоев тартибсизликлар тўғрисидаги жиноят иши бўйича оқланди

18:45 / 16.06.2022
Атамбоев иккита жиноят иши бўйича оқланди

07:49 / 03.06.2022
Атамбоевга 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича айблов қўйилди

20:19 / 31.05.2022