Ўзбекистон | 08:00 / 19.08.2019
4760
1 дақиқада ўқилади

Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан пулли хизматлар кўрсатиш тартиби белгиланди

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

Эндиликда, шартнома асосида туристларни кузатиб бориш ҳамда туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тегишли Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига мурожаат қилинади.

Хизмат кўрсатиш тарифлари Ички ишлар вазирлиги томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади, дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Мавзуга оид