Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган ўзгарди
Фото: РИА Новости
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.
Киритилган ўзгартиришлар мувофиқ, бундан буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган (аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ҳисобланади.
Шунингдек, дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи ва улгуржи реализация қилувчилар устидан назорат ҳам мазкур агентлик томонидан амалга оширилади.
Эндиликда:
дори воситалари ишлаб чиқаришга бериладиган лицензияда дори воситаси тури ҳам кўрсатилади;
лицензия талабгори фармацевтика маҳсулотлари назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимига уланиши ҳамда лицензияловчи органга ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай ўтган ой учун маълумотлар тақдим этиши лозим.
Мавзуга оид
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
18:01 / 05.03.2026
Президент Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари учун янги имкониятларни эълон қилди
11:02 / 03.03.2026
Тиббиётда оширилган контракт бекор қилиниши мумкин
18:47 / 24.01.2026