Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ташкилий тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг бошқарув ходимларининг умумий сони 24 кишидан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳудудий филиаллари намунавий тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасарруфига бериш бўйича ташкилий чора-тадбирларни тугаллайди.
Белгиланишича:
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тасдиқномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади;
бошлиқ мақомига, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади;
бошлиқнинг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгиланди:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ёки таркибида улар мавжуд бўлган буюмлар муомаласи қоидалари бузилганлиги учун ундириладиган жарималар;
асиллик даражаси тўловларидан тушадиган пул маблағлари;
аризалар кўриб чиқилганлиги ва гувоҳномалар берилганлиги, йиғимлар;
лицензиялар бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Белгиланишича, Жамғарма маблағларидан қуйидагиларда фойдаланилади:
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг ҳудудий филиалларини сақлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар, ижтимоий тўловлар тўлаш;
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятига хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, шунингдек, унинг ходимларининг малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;
илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, брошюралар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолияти соҳасида видеороликлар ва тақдимот материаллари билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятига доир илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини молиялаштириш;
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолияти билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тадбирлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2019 йилда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун бюджетдан зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминлайди, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур маблағлар назарда тутилишини таъминлайди;
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига иккита енгил, шу жумладан, битта бириктирилган ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратади;
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси филиаллари ҳудудий молия органларининг тегишли биноларида жойлаштирилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024