Ўзбекистон | 20:57 / 21.08.2019
102300
2 дақиқада ўқилади

ДТМ биносида тест топширган 39 нафар абитуриент кимлар эди?

Бугун, 21 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Давлат тест маркази вакиллари иштирокида журналистлар учун брифинг ўтказилди. 

Унда иштирок этган Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров тест жараёнлари якунига етган кундан тўрт кун ўтиб, яъни 19 август куни ДТМ биносида 39 нафар абитуриент нима учун имтиҳон топширганига изоҳ берди.

«Ҳужжатлар қабул қилиш жараёнида операторларнинг айби туфайли техник хатолик билан тест синовларида иштирок эта олмаган 50 нафар абитуриент борлиги аниқланди. Давлат комиссияси рухсатига кўра уларга имконият берилиб, операторлар хатоларининг олдини олиш мақсадида 19 август куни соат 14:00да ДТМ биносида абитуриентлар учун ота-оналар видеокузатуви асосида тест синовлари ўтказилди. Унда 50 нафар ёшдан 39 нафари иштирок этди. Натижалар ўша куни эълон қилинди», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

 Маълум қилинишича, турли сабабларга кўра тест синовларида қатнашмаган 24 минг 930 нафар абитуриентнинг ҳужжатини қабул қилишда ЭКИҲнинг ярим баравари (101 минг 365 сўм) миқдорида амалга оширган тўлови абитуриентларнинг ўзларига қайтариш ёхуд қайтармаслик масаласи ҳали аниқ эмас. Бу масала қонунчилик доирасида кўриб чиқилади ва натижа омма эътиборига ҳавола этилади.

Мавзуга оид