09:53 / 24.08.2019
5722

«Самарқанд мармар»даги давлат улуши сотувга қўйилмоқда

Фото: marble-tables.ru

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси “Самарқанд мармар” АЖ устав капиталидаги давлат улуши сотувга қўйилаётгани ҳақида хабар берди.

Мармар ишлаб чиқариш корхонасининг давлат акциялари 2019 йил 26 сентябрдан “Элсис Савдо” АЖ савдоларига қўйилади. Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи 6,9 фоизга тенг.

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 18 160 дона оддий акция. Бир дона акциянинг номинал қиймати – 2600 сўм. Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 58 470,71 сўм.

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи 1 061 828 093,6 (бир миллиард олтмиш бир миллион саккиз юз йигирма саккиз минг тўқсон уч сўм олти тийин) сўм бўлиб, эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 684 216 000,0 (олти юз саксон тўрт миллион икки юз ўн олти минг) сўмни ташкил этади.

Савдоларга чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар  15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадам-бақадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Top