21:43 / 26.08.2019
16127

Яманлик исёнчилар Саудия Арабистони пойтахтидаги ҳарбий объектга ҳужум қилишди  – ОАВ

Яманлик исёнчи ҳусийлар Саудия Арабистони пойтахти ҳудудида жойлашган ҳарбий объектга қарши ҳужум амалга оширишди. Бу ҳақда исёнчилар вакилига иқтибос келтирган ҳолда Al Jazeera телеканали хабар берди.   

Унинг айтишича, ҳужумда қуролланган дрон қўлланган. Бироқ ҳусийлар айнан қандай объектга ҳужум қилишганига аниқлик киритилмаган.

Саудия Арабистони ҳукумати томондан ҳам ушбу ҳужум юзасидан изоҳ берилмаган. 

Al Jazeera’нинг эслатишича, 25 августда ҳусийлар Саудия Арабистони жанубидаги Жизан шаҳрига қарата 10 та баллистик ракета учирган. Исёнчиларнинг таъкидлашича, ракета ҳужуми ўнлаб одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келган. Ўз навбатида араб коалицияси учирилган ракеталардан 6 таси уриб туширилганини маълум қилган. 

Top