Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони ТИВда ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг протокол масалалари бўйича ўринбосари Абдулмажид ас-Саммарийга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
"Дунё" хабарига кўра, ташқи сиёсат маҳкамасида бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Абдулмажид ас-Саммарий икки томонлама муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Саудия Арабистони ТИВ раҳбарининг ўринбосари элчига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни изчил ривожлантириш борасидаги масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026