10:01 / 02.09.2019
2
19776

Доғистон полициячилари иш масаласида алданган ўзбекистонлик эр-хотинга ёрдам берди

Фото: versiya.info

Доғистонда полициячилар Ўзбекистоннинг икки нафар фуқаросини топишди, уларни маҳаллий аҳоли вакиллари иш масаласида чув тушириб кетган. Эр-хотин кўчада мушкул аҳволда қолган, деб хабар берди Доғистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

ИИВнинг «ишонч телефони»га ўзбекистонлик Ҳамид Саидов қўнғироқ қилган. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан ёрдам сўради: мушкул ҳолатда қолган акаси Комилжон Матёқубов ва унинг хотини Сурайё Назаровани топиш ҳамда ватанга қайтариш.  

Июнь ойи бошида Сергей исмли шахс уларни Маҳачқалъага ишга таклиф этган. У эр-хотинни Арсен исмли киши билан таништирган, улар бу шахснинг қўлида ишлашлари керак эди. Эр-хотин икки ой давомида текинга меҳнат қилишга мажбур бўлди - овқат ва тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун. Бироқ, Арсен орадан уч ой ўтиб эр-хотинни кўчага ҳайдаб чиқарган ва ишлаб топган пулларини бермаган.

Ўзбекистонлик эр-хотин қийин аҳволда қолган - ўзга юртда, тилни билмаган ҳолда, пулсиз.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by МВД Дагестана (@mvd.dagestan) on

- Левашин тумани полициячилари Ўзбекистон фуқаролари қаерда эканини аниқлаб, уларни туман бўлимига олиб келишди ҳамда яқин вақт ичида ватанга қайтишларига ёрдам берадилар, - дея хабар қилган Доғистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top