23 июн куни кечқурун Доғистонда қуролланган шахслар Маҳачқалъа ва Дербентдаги православ черковлари ва синагогларга ҳужум қиланди. Ўлдирилган 21 кишидан кўпчилиги — полициячилар. Қурбонлар сони ва ҳужум характеридан келиб чиқиб, бу воқеаларни жангариларнинг 2014 йил Грознийда амалга оширган ҳужумига қиёслашмоқда. Президент Владимир Путин бу ҳодиса юзасидан барибир муносабат билдирмади, ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Ҳужумда иштирок этганларнинг барчаси — Доғистондаги Сергоқалъа қишлоғида яшовчилар, улар орасида Сергоқалъа райони раҳбари Магомед Омаровнинг ўғли ва жияни ҳам бор. Ҳудуд раҳбари дастлаб ишдан олинди ва «Единая Россия» партиясидан четлатилди, кейин эса майда безорилик бўйича 10 кун муддатга ҳибсга олинди.

Сешанба куни Маҳачқалъанинг Ленин райони суди Сергоқалъа райони собиқ раҳбари Магомед Омаровни майда безорилик (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 20.1 моддаси, 1-қисми) бўйича маъмурий моддага асосан ҳибс қилинган. «Интерфакс» ва «Коммерсант» ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига асосланган ҳолда кучишлатар тузилмалар унга қарши терроризмга ёрдам бериш бўйича жиноий иш очиш бўйича материаллар тайёрланаётганини айтган. ОАВ маълумотига кўра, Маҳачқалъа ва Дербентдаги ҳужумда унинг қариндошлари иштирок этган.

Ҳужумда иштирок этганлар сони бўйича ОАВда турлича рақамлар айтилган ва республика раҳбари Сергей Меликов ҳам бир сафар беш, бошқа сафар — олти рақамини келтирган. Россия тергов қўмитаси душанба куни ҳужумда иштирок этган беш киши ўлдирилгани ҳамда уларнинг шахсига аниқлик киритилаётганини маълум қилган. Идора уларнинг исм-шарифларини очиқламаган, аммо бунгача улар ҳақида ОАВ ва телеграм-каналларда маълумот тарқалиб улгурганди.

Якшанба куни Доғистонда амалга оширилган ҳужумнинг барча иштирокчилари Сергоқалъа районидан бўлишган — буни Доғистон раҳбари Сергей Меликов маълум қилди. У ҳужум қилганлар орасида ушбу район раҳбарининг қариндошлари ҳам бўлганини тасдиқлаган.

«Коммерсант» маълумотига кўра, Маҳачқалъада Сергоқалъа районининг қариндоши ва ўғли — 32 ёшли Абдусамад Амадзиев ва 31 ёшли Осман Омаров, шунингдек 42 ёшли Далгат Даудов  отиб ўлдирилган. Дербентдаги ҳужумда ММА жангчиси, 28 ёшли Гаджимурад Кагиров ҳамда «Справедливая Россия» партиясининг Сергоқалъа районидаги бўлимининг собиқ раҳбари, 35 ёшли Али Закаригаев ўлдирилган — «РИА Новости» маълумотига кўра, у ҳам Омаровнинг қариндоши саналади. Ҳужум қилганлар орасида Омаровнинг яна бир ўғли Адил ҳам бўлгани — охиригача аниқ эмас. Baza, Mash ва Shot манбалари Омаровнинг икки ўғли ҳам жангарилар қаторида бўлганини айтишган, «Коммерсант» эса Адилнинг акциядаги иштироки тасдиқланмагани ҳақида ёзган.