Ўзбекистон | 13:41 / 06.09.2019
11277
5 дақиқада ўқилади

Уруғчиликни ривожлантириш марказининг асосий вазифалари белгиланди 

Фото: Getty Images

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилган.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

халқаро меъёрларга мос ҳолдаги “Миллий уруғчилик сиёсати”ни ишлаб чиқиш, уруғчиликни ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида уруғчилик кластерлари, шу жумладан, кичик уруғчилик ташкилотларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини кўриш;

жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда республика тупроқ-иқлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларини аниқлаб, ҳудудларни ихтисослаштириш, уларнинг уруғликлари ва кўчатларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, “Uzbek seeds” миллий брендини яратиш;

маҳаллий ва хорижий селекция навлари ҳамда биотехнологик ва ноанъанавий экин турлари навларининг бирламчи уруғчилиги ҳамда кўчатчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаштириш;

уруғчилик бўйича халқаро ва миллий ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғликларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологиялар, ушбу соҳадаги ноу-хауларни жорий этиш;

сабзавот ва полизчиликда маҳаллий селекция навларини тиклаш ҳамда дуругай уруғчилигини йўлга қўйиш;

селекция ва уруғчилик соҳасида фаолият юритувчи субъектларнинг моддий-техника базасини модернизациялаш, хорижий инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик тизими имкониятларини жалб этган ҳолда ресурс тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш.

Белгиланишича:

элита-уруғчилик хўжаликларида юқори репродуктив (оригинал, суперэлита ва элита) уруғликларни етиштириш нав оригинаторлари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги шартномалар асосида ташкил этилади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик материалларини етиштириш ҳуқуқи уруғлик етиштирувчи субъектлар ўртасида танлов ўтказиш орқали берилади;

нав оригинаторлари ва уруғлик етиштирувчи субъектларни рағбатлантириш ҳамда уруғлик материаллари етиштириш учун танловни ўтказиш амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликлари ва кўчатларига бўлган буюртма ҳажми ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси томонидан белгиланади;

Марказ ва уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан уруғлик материаллари ташқи бозорга “Uzbek seeds” миллий бренди остида экспорт қилинади;

Марказ директори, директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

давлат харидлари учун маҳсулот етиштирувчи хўжалик субъектларига лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беришда назарда тутилган имтиёзлар Марказнинг ҳудудий бўлинмаларига ҳам татбиқ этилади;

ғўзанинг бирламчи ва элита уруғчилиги лабораторияларидаги синов намуналарининг тола сифати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий “Сифат” лабораторияларида бепул таҳлил қилиб берилади;

уруғчилик ва кўчатчилик субъектларининг экин майдонларида тупроқ унумдорлигини оширувчи қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш тизимига қатъий риоя қилинади.

Марказнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Уруғчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:

қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги ва кўчатчилигини ташкил этиш учун Марказга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 300 гектардан сугориладиган ер майдонлари ажратилишини;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни уруғлик материаллари билан таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) марказларида уруғлик материалларини реализация қилиш шохобчаларини қуриш учун ер майдонлари ажратилишини ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар ноль баланс қийматида оператив бошқарув ҳуқуқи билан Марказга ўтказилишини таъминлайди.

Мавзуга оид