19:22 / 09.09.2019
0
7952

АҚШ С-400 сотиб олгани учун Туркияга нисбатан санкция киритишни кўриб чиқмоқда

Қўшма Штатлар Россиянинг С-400 мажмуасини сотиб олгани учун Туркияга нисбатан санкция киритишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Стивен Мнучин маълум қилди.

"Буни кўриб чиқмоқдамиз. Аниқ қарор борасида изоҳ бермайман, аммо буни кўриб чиқмоқдамиз", - деди Мнучин бу мавзуда савол берган журналистларга.

АҚш ва Туркия муносабатларига путур етказган зенит-ракета мажмуаларини етказиб бериш июль ўрталарида бошланди. 

Вашингтон Туркиядан ушбу мажмуаларни сотиб олмасликни ва АҚШнинг Patriot мажмуаларини сотиб олишни талаб қилди. Туркия бу талабни бажаришдан бош тортди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top