Жаҳон | 20:39 / 15.04.2022
17092
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Россиядан С-400 мажмуаларининг янги партиясини олди 

С-400 мажмуалари Ҳиндистонга кема ва самолётларда қисмларга бўлинган ҳолда етказилган, сўнгра етказиб берилган жойида қайта йиғилган. 

Фото: India Today

Ҳиндистон Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларининг янги партиясини олди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб India Today газетаси хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, С-400 мажмуалари Ҳиндистонга кема ва самолётларда қисмларга бўлинган ҳолда етказилган, сўнгра етказиб берилган жойида қайта йиғилган.

«Юкларимизни ҳеч қандай кечикиш ёки муаммоларсиз олишда давом этмоқдамиз. Энг охирги юкларни бир неча кун олдин қабул қилдик»,— деган манба. 

Газетанинг маълумот беришича, ҳозирча Украинадаги ҳарбий низо Ҳиндистонга Россия қуроли етказилишига таъсир кўрсатмаган, бироқ Россия банк секторига киритилган санкциялар сабабли келгусида муаммолар вужудга келиши кутилмоқда.  

Қайд этилишича, икки мамлакат чекловларни четлаб ўтиш устида ишламоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид