10:26 / 09.09.2019
1
10750

Тошкентда устачилик билан шуғулланувчи фуқародан 20 млн сўм талаб қилган шахс қўлга олинди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Хоразм вилоятининг Хива туманида яшовчи Ю.Ж. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У ўз аризасида Тошкент шаҳрида устачилик билан шуғулланишини, Тошкент шаҳрида яшовчи шахс унинг олдига келиб “ишлаган пулингни ярмини берасан” деб қўрқитиб, 20 млн. сўм талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан жорий йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи М.Ф. белгиланган манзилда 20 млн. сўм пулни олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top