Спорт | 14:56 / 15.09.2019
5989
1 дақиқада ўқилади

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубогининг плей-офф босқичига чиқди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубогининг Осиё-Океания минтақаси саралаш босқичида Ливан терма жамоаси билан баҳс олиб борди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Теннисчиларимиз Жуния шаҳрида Ливан терма жамоаси меҳмони бўлдилар. Ушбу қарама-қаршиликда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин иштирок этмади. У айни пайтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтаётган турнирда муваффақиятли қатнашяпти.

Ўзбекистон терма жамоаси Ливан термаси устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё-Океания саралашидан муваффақиятли ўтиб, келаси йил март ойида бўлиб ўтадиган жаҳон плей-офф босқичига йўлланма олди.

Мавзуга оид