Жамият | 11:14 / 16.09.2019
12636
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши икки нафар пиёданинг ўлимига олиб келди

Иллюстратив фото

15 сентябрь куни соат 08:30ларда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи 24 ёшли Р.Р. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Ойбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 126-км.да бошқариб кетаётиб ухлаб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, оқибатда ҳайдовчи йўл четига чиқиб кетиб, пиёдалар - Бўка туманида яшаганлар 36 ёшли Ў.А. ва 34 ёшли Ш.Н.ларни уриб юборган.

Натижада Ў.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ш.Н. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид