Жамият | 17:10 / 17.09.2019
5402
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд ИИБ ходимлари лейкоз билан оғриган беморга қон беришди

Самарқанд вилоят ИИБ миграция ва фуқароларни расмийлаштириш бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари савобли ишга қўл уришди. Улар лейкоз билан оғриган 1998 йилда туғилган Мукаррам Абдуҳафизовага донорлик қилиб қон беришди. Арабхона маҳалласида яшовчи Мукаррам айни дамда Самарқанд вилоят гемотология марказида даволанмоқда.

Самарқанд вилоят ИИБ миграция ва фуқароларни расмийлаштириш бошқармасининг 23 ходими бемор қиз учун қон беришди. Бошқарма чет элда даволаниши керак бўлган бу беморга моддий ёрдам беришга ҳам ҳаракат қилишини маълум қилди.

Мавзуга оид