Жамият | 13:00 / 19.09.2019
15301
6 дақиқада ўқилади

И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга киришни ва шу соҳада юқори малакали мутахассис бўлишни хоҳлайсизми?

Нефт ва газ соҳасида етук мутахассис бўлиб етишишни, қизиқарли касб эгаси бўлишни ва бу соҳада мансаб чўққисида юқори натижаларга эришишни истасангиз – биз сизга ёрдам берамиз! Талабалик даврингиз нафақат фойдали балки ёқимли ўтишини ва бу ҳиссиётларни бир умр эслаб юришни, талабалик даврида «губкинчи»ларнинг бой маданий ҳамдўстлигига аъзо бўлишни истасангиз – сизнинг йўл харитангиз айнан И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Қашқадарё вилоятидаги Ҳудудий тайёрлов бўлимидан бошланади!

Нефт, газ соҳасида етук кадрларни тайёрлаш мақсадида И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Қашқадарё вилоятидаги Ҳудудий тайёрлов бўлими бепул мақсадли тайёрлов курсларига қабул эълон қилади.

Ҳудудий тайёрлов бўлимига профессор-ўқитувчиларидан иборат қабул комиссияси томонидан танлов асосида қабул қилинади. Ўқув курсларида таълим И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университети (Москва) ва университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул имтиҳонлари фанлари – математика, физика ва рус тили фанлари бўйича амалга оширилади.

Билими бўйича энг юқори натижаларга эришган тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ Қарорларига асосан И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Қашқадарё вилоятидаги Ҳудудий тайёрлов бўлими учун ажратиладиган квоталарга асосан университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалида таҳсил оладилар.

Россия Давлат нефт ва газ университети юқори обрўли техник олий таълим масканларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда университет «РА-Эксперт» рейтингига кўра иш берувчилар томонидан университет битирувчиларига бўлган талабга кўра юқори ўринларда турувчи университетлар учлигига киради, GlobalWorldCommunicator (GWC)нинг дунёнинг 500 энг яхши ОТМлари рейтингида умумий рўйхатда 256 ва Россия ОТМлари орасида 5 ўринни эгаллаб турибди. QuacquarelliSymonds (QS) UniversityRankings BRICS рейтингига кўра БРИКС давлатлари университетлари умумий рўйхатида Россия университетлари орасида юқори-30таликка кирган. Губкин университети QS World University Rankings by Subject: предмет рейтингига кўра юқори 100таликка кирган 8та Россия университетлари сирасига киради.

И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Россия Давлат нефт ва газ университети томонидан қабул қилинган таълим дастурларига мувофиқ, олий таълим сифатига белгиланган халқаро талаблар ва Ўзбекистон Республикасининг кадрлар тайёрлаш Миллий дастури мақсад ва вазифаларига мувофиқ Республиканинг нефт ва газ соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлайди.

Мана икки йилдирки, Ўзбекистоннинг асосий нефт ва газга бой ҳудуди бўлмиш Қашқадарё вилоятида И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида олий таълим олишни истаган мактаб ўқувчилари, академик лицей ва коллежларнинг талабалари ва абитуриентлар учун И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Ҳудудий тайёрлов бўлими фаолият юритиб келмоқда. Ҳудудий тайёрлов бўлимида Губкин университети дастури асосида таҳсил олган ва курсни битирган 75 нафар тингловчилар университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалида олий таълим олмоқдалар. Ҳудудий тайёрлов бўлимида таълим танлов асосида қабул қилинган юқори малакали маҳаллий ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ҳар икки ойда бир марта Россия (Москва шаҳридан) ташриф буюрувчи И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг профессор-ўқитувчилари Ҳудудий тайёрлов бўлими тингловчиларининг билимларини синовдан ўтказадилар, ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчилар учун маҳорат дарсларини ўтадилар.

Тайёрлов курсларига ҳужжатлар 2019 йилнинг 1 октябрь санасигача, соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади.

Тайёрлов курсларида таълим рус тилида олиб борилади.

Ҳудудий тайёрлов бўлимида ўқиш 2019 йил октябрдан 2020 йилнинг 30 май санасигача давом этади.

Тайёрлов бўлимида ўқиш учун Қашқадарё вилоятида яшовчи умумий ўрта таълим мактабларининг 11 синф ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс талабалари ва абитуриентлар ҳужжат топширишлари мумкин.

Курсларга қабул қилиниш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ариза;

2. Иккита 3х4 ўлчамдаги тингловчининг фотосурати;

3. Тингловчининг ва унинг ота-онасининг паспорт нусхаси;

4. Ўқиш жойидан синфи/курси кўрсатилган маълумотнома;

5. Ўрта ёки ўрта махсус таълим олганлиги ҳақидаги маълумотнома (мактаб ва лицей/коллежни битирганлар учун);

6. Файл-папка.

Ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

180100, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Бунёдкорлик кўчаси, 8-уй, «Гиссарнефтегаз» ҚК биносининг 3-қавати, И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Ҳудудий тайёрлов бўлими.

Алоқа учун телефон рақамлар: +99893 424-12-34, +99898 777-13-99, +99891 953-05-40

E-mail: rpo.kashkadarya@gmail.com

Телеграм: t.me/rpo_kashkadarya

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид