20:12 / 20.09.2019
0
9703

Бобоусмон Батуров ярим финалда Пэт Маккормакка ютқазди ва бронза билан кифояланди

Россиянинг Екатуринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун беллашувлари давом этмоқда. Кечки дастур доирасида Ўзбекистоннинг яна бир вакили Бобоусмон Батуров (-69 кг) ярим финал жангини ўтказди.

2019 йилги Европа ўйинлари чемпиони, 2015 ва 2017 йилларда Европа чемпионатларида кумуш медал соҳиби бўлган англиялик Пэт Маккормакка қарши жанг олиб борган Батуров жангни фаоллик билан олиб борган бўлсада якунда очколар ҳисобига ютқазди.

Шу тариқа, у ўз фаолиятидаги илк жаҳон чемпионатини бронза медали билан якунлади.

Кечки дастур доирасида яна икки вакилимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади.

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top