Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мигрантларнинг Россияда ўрдаксимон юришга мажбурлангани ҳолати ўрганилмоқда — Ташқи меҳнат миграция агентлиги
Ўтириб юрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмагани маълум қилинди.
Аввалроқ, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари қурилиш объектларининг бирида рейд ўтказган ва Марказий Осиёдан борган ишчилар ўрдаксимон усулда юришга мажбурланганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат ўрганилгани ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2024 йилнинг 17 январ куни содир бўлган ва Екатеринбург шаҳрида жойлашган қурилиш объектларининг бирида ИИВ, ФХХ, Росгвардия ва прокуратура ходимлари рейд ўтказган.
Ушбу қурилиш ишларида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари вақтинча ишлаб келган. Рейд давомида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ушланган ва патентсиз меҳнат фаолиятини амалга оширгани сабабли суднинг қарори асосида Екатеринбург шаҳри Горнистов 15/4-уйда жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилган.
“Ушбу юртдошларимизнинг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қурилиш биносига кирган вақтда кўплаб меҳнат мигрантлари қочишга ҳаракат қилган ва бинонинг орқа томонидан қочаётган вақтида қўлга олинган. Фуқароларнинг ҳаракатларига жавобан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уларни ўтириб юришга мажбур қилган. Аммо ўтириб юрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган”, дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ҳолат Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган. Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ва бошқа шаклдаги ёрдам кўрсатиляпти.
Аввалроқ Ўзбекистон омбудсмани Екатеринбургда ўрдаксимон юришга мажбурланган меҳнат мигрантларининг камситилгани юзасидан Россия омбудсманига мурожаат қилиб, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда кўмак сўраганди.
Қирғизистон ТИВ маълумотига кўра, Екатеринбургдаги қурилиш майдонида ишловчиларнинг 40 нафарга яқини қирғизистонликлар бўлиб, уларнинг уч нафари видеога тушиб қолган. Қўшни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан текширув ўтказишни талаб қилган.
Кейинроқ, Қирғизистон ТИВ эса «ушбу факт бўйича Россиянинг федерал органлари даражасида иш қўзғатилиши»ни маълум қилди.
Мавзуга оид
14:12 / 26.02.2026
Екатеринбургда Амир Темур мақбарасига оид мармар плита парчаси сақланаётгани маълум бўлди
14:07 / 27.12.2025
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025