Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди
Божхона ходимлари республикамизга сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбирда Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадонда ноқонуний сақланаётган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 90 миллион сўмлик 15 070 қадоқдаги дори-дармон воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 10.10.2024
Дориларнинг постмаркетинг назорати ўтказилади
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
13:30 / 17.09.2024
Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
09:00 / 09.09.2024