09:23 / 26.09.2019
1
8681

Тачмурод Агамуродов — «Динамо» бош мураббийи

Самарқанднинг «Динамо» клуби янги бош мураббийи номини эълон қилди. Ўз аризасига кўра ишдан кетган Даврон Файзиев ўрнига туркманистонлик Тачмурод Агамуродов самарқандликлар бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.

Тачмурод Агамуродов бунгача икки марта «Динамо»да ишлаган. 2007 ҳамда 2014 йилда Агамуродов «Динамо»ни бошқарган. Айнан унинг қўл остида «Динамо» 2007 йилги мавсумда 5-ўринни эгаллаган ва бу клубнинг охирги йиллардаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

«Динамо» Агамуродовнинг олдига клубни лигада олиб қолиш вазифасини қўйган. Фақат шу шарт бажарилган тақдирдагина Агамуродов билан шартнома узайтирилади. Бу ҳақда Агамуродовга Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашув вақтида айтилган.

«Пахтакор» билан ўзбек клублари орасида илк марта Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўйнаган Агамуродовнинг Ўзбекистондаги охирги жамоаси «Бухоро» ҳисобланади. Бухорода билан яхши натижа қайд этган Агамуродов клуб қийин молиявий ҳолатга тушиб қолгани учун истеъфога чиқарилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top