21:35 / 02.10.2019
0
3763

Парижда Ўзбекистоннинг 2025 йилгача мўлжалланган инвестиция стратегияси концепцияси тақдим этилди

1 октябрь куни Парижда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг «GREEN» ҳаракати бўйича мақсадли гуруҳининг тўртинчи йиллик йиғилишида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури иштирокида тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилгача мўлжалланган инвестиция ва саноат сиёсати стратегияси концепцияси тақдим этилди.

Концепцияни тайёрлашда қўлланиладиган янги принциплар ва минтақавий ёндашувлар иштирокчи давлатлар вакиллари, шунингдек, ИҲТТ ва донор ташкилотлар томонидан ижобий баҳоланди.

Умуман олганда, тадбир иштирокчилари мамлакатда рўй бераётган ижобий ўзгаришларга катта қизиқиш билдирдилар ва халқаро маслаҳат ва мунозара майдонларида Ўзбекистон вакилларининг фаоллиги сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top