Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда йўлтанламас автомобиллар учун «парковка» тўлови 3 баравар оширилади
Тўловлар оширилишидан асосий мақсад – мазкур турдаги автомобилларнинг ҳаво ифлослантиришига қарши курашиш. Шунингдек, йўлтанламаслар пиёдалар учун оддий машинадан икки баравар хавфлироқ эканига ҳам урғу берилган.
Парижликлар шаҳар референдумида йўлтанламас автомобиллар учун автотураргоҳлардан фойдаланиш нархини 3 баробар оширишни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Тўловлар оширилишидан асосий мақсад – мазкур турдаги автомобилларнинг ҳаво ифлослантиришига қарши курашиш. Нархлар Парижнинг марказий туманларида соатига 18 еврогача, қолган қисмларида эса 12 еврогача ошади. Тарифлар оғирлиги 1,6 тоннадан ортиқ анъанавий ва гибрид двигателли транспорт воситаларига, шунингдек, оғирлиги икки тоннадан ортиқ бўлган электромобилларга нисбатан қўлланади.
Референдумда овоз беришда иштирок этиши мумкин бўлган 1,3 млн парижликнинг тахминан 6 фоизи қатнашган. Уларнинг 54,6 фоизи янги тартибни қўллаб-қувватлаган.
Экологик вазиятни яхшилашдан ташқари, йўлтанламаслар пиёдалар учун оддий машинадан икки баравар хавфлироқ эканига ҳам урғу берилган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
08:32 / 21.05.2026