Жаҳон | 19:53 / 06.10.2019
11319
1 дақиқада ўқилади

Олимлар глобал эпидемия ҳолатида энг хавфсиз давлатларни маълум қилишди

Олимлар глобал эпидемия оқибатида юз берадиган “охир замон”ни қаерда хавфсиз ўтказиш мумкинлигини маълум қилишди. Бу ҳақда Science Alert портали хабар берди. 

Отаго университети профессори Ник Уилсоннинг фикрича, биотехнологиялар соҳасидаги кашфиётлар инсоният учун хавфли ирсий лойиҳаланган пандемиянинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Олимнинг таъкидлашича, глобал эпидемия юз бериши ҳолатида омон қолишга имкониятлар бўлмаслиги мумкин. Агар инсон фалокат вақтида керакли жойда бўлса, тирик қолишга имкониятлари сезиларли ошиши мумкин.

Олим бунинг мисоли тариқасида инфекция тарқалишидан табиий йўсинда ҳоли бўлган оролни келтирган.

Олимлар бундай эпидемия шароитида ишончли бошпана бўлиши мумкин бўлган 20 та давлатдан иборат рўйхатни тузишди. Уларнинг фикрича, бу давлатлар орасида энг хавфсизлари Австралия, Янги Зеландия ва Исландия бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид