11:26 / 06.10.2019
0
14009

Саудия Арабистонида эркак ва аёл сайёҳларга меҳмонхонанинг бир хонасида яшашга рухсат берилди

Фото: Depositphotos

Саудия Арабистони ҳукумати туристик оқимни ошириш мақсадида эркак ва аёл хорижликларга ўзаро қариндошлик алоқалари исботини тақдим қилмай меҳмонхонанинг бир хонасида яшашга рухсат берди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар берди.

Эндиликда аёлларга, жумладан саудиялик аёлларга, меҳмонхонада мустақил равишда хона буюртиришга рухсат берилади.

“Саудия Арабистонининг барча фуқароларидан меҳмонхонада рўйхатдан ўтаётганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки алоқаларни тасдиқловчи исбот тақдим қилиниши сўралади. Бундай исбот хорижлик сайёҳлардан талаб қилинмайди”, дейилган подшоҳлик ҳукуматида. 

Таъкидлаш жоиз, Саудия Арабистони 2030 йилгача йилига 100 млн сайёҳ қабул қилишни режалаштирмоқда.

Подшоҳликда яқиндан илк сайёҳлик визалари берила бошланди. Бунгача подшоҳликка бизнесменларга, хорижлик ишчилар ва зиёратчиларга киришга рухсат берилган. Шунингдек, спорт тадбирлари ёки концертларга ташриф буюрувчиларга махсус электрон визалар берилган. 

Эндиликда подшоҳликка кириш визаси 80 долларга айланади, уни 49 та давлат фуқаролари олишлари мумкин бўлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top