Аллергия давосиз эмас: DOKTOR SALIMOV'дан мураккаб касалликнинг оддий ечими
Аллергия – XXI аср кишиси кўникиб улгурган эпидемия. Автомобиллар сонининг, бунга боғлиқ ҳолда чангнинг ортаётганлиги, экологик бузилишлар, сунъий озуқалар, сони бор-у саноғи йўқ дорилар... Буларнинг таъсирида аллергиядан «баҳраманд» бўлиш ҳеч гап эмас.
Аллергиянинг тури ҳам кўп: бронхиал астма, аллергик ринит, поллиноз ва аллергодерматозлар энг кўп тарқалган аллергик хасталиклар ҳисобланади.
Дунё аҳолисининг 15-30 фоизи бронхиал астма, 25-35 фоизи аллергик ринит, 25 фоизи поллиноз, 15-20 фоизи тери аллергик хасталиклари билан оғриши аллергиянинг қанчалик чуқур ва кенг тарқалганини кўрсатади.
Ўзбекистон учун ҳам бу муаммо бегона эмас. Илгари Ўзбекистон аҳолисининг 2-4 фоизи аллергиянинг турли кўринишларидан азият чеккан бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 15 фоизга етган.
DOKTOR SALIMOV хусусий клиникаси бу муаммо учун инновацион ечим таклиф қилади. Клиникада аллергологияда қабул қилинган ҳалқаро стандартларга қўшимча равишда қўлланилаётган ўзига хос даволаш услублари даво самарасини бир неча бараварга орттиради. Мисол учун, бронхиал астма давосида 1996 йилда қабул қилинган ҳамда 2000 йилдан эътиборан Ўзбекистонда ҳам амалиётга киритилган GINA ҳалқаро стандарти қўлланилади. Бу ҳужжатда бронхиал астма муолажасида поғонама-поғона даволаш услуби таклиф қилинган. Беморга ҳар бир поғонада 3 ойдан ингаляцион глюкокортикостероидлар буюрилади. Шу аснода астманинг III поғонасидаги бемор 9 ой мобайнида, яъни ҳар бир поғонада 3 ойдан ингаляцион гормонларни қабул қилиши керак бўлади.
Бизда қўлланилаётган игна санчиб даволаш, манфий зарядланган ионлар оқими билан даволаш услублари гормонларга бўлган эҳтиёжни кескин камайтиради, беморларга ҳар бир поғонада 3 ой эмас, балки 1 ойдан ингаляцион глюкокортикостероидларни қўллаш имкониятини вужудга келтиради, гормонга бўлган мутеликдан тезроқ халос бўлишларига ёрдам беради. Шу сабабдан биз аллергик хасталикка чалинган беморларнинг муолажа режаларига тизимли таъсир кўрсатиб, тананинг эндокрин, иммун тизимларини издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган таблетка ҳамда инъекция кўринишидаги преднезолон, дексаметазон, кинолог, дипроспан сингари гормонал дори воситаларини қўшмасликка, гистаминга қарши дори воситаларини буюрмасликка ҳаракат қиламиз.
Услубларимизнинг самарадорлиги боис қўшни давлатлар, жумладан, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ҳамда Европа фуқароларининг ҳам эътиборига тушмоқда.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси 1В-уй.
Мўлжал: Чорсу бозори, Шарқ тўйхонаси
Телефонлар: +998712494333, +998712444164, +998975384099, +998909006501
Сайт: www.allergy.uz
Telegram: t.me/doktorsalimov
Email: dr.salimov@mail.ru
Реклама ҳуқуқи асосида