10 октябрь куни Тошкент-Екатеринбург йўналиши бўйича HY661 қатновини амалга оширувчи А320 самолёти Тюмен шаҳридаги захира аэродромига йўналтирилди.
Uzbekistan Airways хабарига кўра, бу техник сабабларга кўра «Колцово» аэропортининг (Екатеринбург ш.) ёпилиши.
Қайд этилишича, «Колцово» аэропорти очилгач, Ўзбекистон борти қатновга йўл олади.