11:28 / 14.10.2019
0
3458

Абдулазиз Комилов ва Мавлут Човушўғли Ўзбекистон - Туркия ҳамкорлигини муҳокама қилди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 13 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 7-йиғилишида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, вазирлар Ўзбекистоннинг Туркий кенгашда тўла ҳуқуқли иштироки юзасидан бир-бирларини самимий табрикладилар ва бу ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик салоҳиятини кескин оширишига ишонч билдирдилар.

Учрашувда Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлигининг долзарб масалалари, уни аниқ йўналишларда ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида кўп қиррали ҳамкорликни икки томонлама ҳамда Туркий кенгаш шаклида янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top