16:44 / 15.10.2019
0
2918

Испания ҳукумати каталониялик сиёсатчиларни афв этиш масаласини кўриб чиқмаётганлиги маълум қилинди

Фото: AP Photo / Olivier Matthys

Испания ҳукумати олий суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 2017 йилда Каталония мухторияти мустақиллиги бўйича ноқонуний референдум ўтказишга алоқадор каталониялик сиёсатчиларни афв этиш масаласини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Испания молия вазири вазифасини бажарувчи Мария Хесус Монтеро маълум қилди.

"Ҳукумат раиси вазифасини бажарувчи Педро Санчес ҳукумат ҳукмга риоя қилишини билдирди. Ҳукумат афв этиш масаласини кўриб чиқмаяпти. Биз сиёсий кучларни ҳукумат тарафида бўлишга чақирамиз. Мамлакатнинг барча сиёсий етакчилари билан музокаралар бошланган", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Испания олий суди 12 нафар каталониялик сиёсатчини айбдор деб топди. Улардан тўққиз нафари исён кўтаришга алоқадорликда айбланиб 9 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. 

Бунинг ортидан Каталонияда норозилик намойишлари бошланиб кетди. Мухторият мустақиллиги тарафдорлари Барселона, Таррагона, Жирона ва бошқа шаҳарлар кўчаларига чиқишди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top