07:45 / 15.10.2019
1
38313

Тошкент вилоятида жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Фото: KUN.UZ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан терговга қадар текшириш ўтказилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.

Унда “D.B.S” МЧЖ томонидан Бекобод туманидаги 29-сонли мактабгача таълим муассасасида шартномада кўрсатилган реконструкция ишлари бажарилмаган бўлса-да, “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали томонидан ушбу жамиятга 2,4 млрд. сўм ўтказиб берилиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

“D.B.S” МЧЖ раҳбари томонидан ўзлаштирилган бюджет маблағлари ҳисобидан “Chevrolet Laccetti” русумли автомашина сотиб олиниб, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “D.B.S” МЧЖ раҳбари Х.Р., “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент вилояти филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top