Жамият | 11:00 / 17.10.2019
13990
5 дақиқада ўқилади
Реклама

«ECO SERGELI» – янгича ҳаёт ҳудуди

Пойтахтимизнинг Сергели туманида яна бир янги турар-жой мажмуасини бунёд этиш ишлари бошланди. Қурилиш ишларида замонавий ва етакчи технологиялар қўлланилмоқда.

«ECO SERGELI» – Тошкент марказидан бир неча километр масофада жойлашган Сергели туманидаги турар-жой мажмуасидир. «ECO SERGELI» ТЖ мажмуасидан уй сотиб олиш орқали қулай ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш имкониятини қўлга киритасиз.

Мажмуа кўплаб хонадонларни ўз ичига олган тўққиз қаватли уйдан иборат. Иморат деворлари энергия тежайдиган, ёнғинга чидамли ва экологик тоза ғиштдан қурилган. Хонадонларнинг замонавий планировкаси эса ҳаётингизни қулайликларга чулғайди.

Иморатни қуришда асосий эътибор пардозлаш материалларига қаратилган. Улар етакчи мутахассислар томонидан махсус танлаб олинган бўлиб, пойтахтнинг қуёшли кунлари ва об-ҳаво шароити инобатга олинган. Монолит-ғиштли уйлар индивидуал лойиҳа асосида қурилмоқда ва квартиралар планировкаси янгича, янада қулай ҳолатга келтирилган.

«ECO SERGELI» уйларининг ташқи кўринишига табиий мармардан безак берилади. Бу эса узоқ йиллар давомида яшаб турган уйингизнинг кўринишидан баҳра олиб, таъмирлаш ва бўёқ ишларидан холи бўлиш имконини тақдим этади. Шу билан бирга, табиий мармар хонадонингиз қишда иссиқ, ёзда эса салқин бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, кондиционерни ортиқча ишлатиб, беҳуда пул сарфлаш ҳам шарт эмас.

«ECO SERGELI» – энг кичик жиҳатларгача ўйланган лойиҳа. Бу ерда болалар майдончаси ҳам, шахсий автомобилингиз учун тураргоҳ ҳам, кўкаламзор майдон ва обод ҳовли ҳам бўлади. Шу билан бирга, кўп қаватли уй ҳовлиси қўриқланадиган ҳудудга айлантирилиб, кириш рухсатномаси электрон тарзда берилиши режалаштирилган.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, хонадонлар айвони ва деразаларига махсус ишлаб чиқарилган, энергия тежамкор ва уч камерали «Imzo» ойналари ўрнатилади. Бу эса узоқ йиллар самарали фойдаланиш, хонадонингизни ҳаводаги зарарли ажратмалардан ва ортиқча ультрабинафша нурлардан ҳимоялаш имконини беради ва ҳаётингизни максимал даражада қулай қилади.

Барча хонадонлар автоном иситиш тизими билан жиҳозланади, натижада ҳар бир хонадонда алоҳида микроиқлим яратиш имкони пайдо бўлади. Иситиш тизимини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, жиҳозлаш ва қурилиш тизимига киритиш билан Европадан ташриф буюрган мутахассислар шуғулланмоқда. Бу эса «ECO SERGELI» уйларида истиқомат қилувчиларга «ақлли» технологиялар ёрдамида тежаш имконини беради.

«ECO SERGELI» жойлашган туман хиёбонлар ҳудуди билан ўралган, бу эса шаҳар марказидан бор-йўғи 10 дақиқалик масофадан тинч хонадон сотиб олиш мумкин, деганидир. Бу ердан аҳоли учун керак бўладиган барча қулайликларни топиш мумкин – кўплаб савдо марказлари, дўконлар ва маиший хизмат кўрсатадиган ташкилотлар бор. Дам олиш хиёбони, ресторан ва кафелар эса «бир қадам» масофада жойлашган.

Яна бир қулайлик Жанубий темир йўл вокзали ва маҳаллий аэропортнинг яқинлигидир.

Кўплаб қурилиш компаниялари ўз мижозлари учун учун акциялар ўтказмоқда. ECO SERGELI QURILISH компанияси ҳам ўз навбатида 2020 йилда қурилиб, фойдаланишга топшириладиган «ECO SERGELI» турар-жой мажмуасидан уй олиш истагида бўлганлар учун ўзига хос имконият тақдим этади.

Фақат 2019 йилнинг 1 декабрига қадар хонадон сотиб олишга улгуринг ва 10% чегирмага эга бўлинг. Квартирага эга бўлиш учун бундай қулай вазиятни қўлдан бой берманг!

Уй ҳаётингизни бахтли ўтказишингиз учун қулай ва шинам бўлиши керак ҳамда биз бу борада барчасини Сиз учун ўйлаб қўйганмиз!

Чегирма олишни истайсизми? Маълум муддатга тўловни кечиктиришни-чи? Маслаҳат керакми?

Бизнинг менежерга қўнғироқ қилинг ва батафсил малумот олинг:

+99890 322-17-77

+99890 983-07-03

Сайт: www.ecosergeli.com

Instagram: @ecosergeli    

Facebook: fb.com/ecosergeli

Telegram: t.me/ecosergeli

Реклама ҳуқуқи асосида