Жаҳон | 20:18 / 18.10.2019
11007
1 дақиқада ўқилади

Макрон: Франция, Германия ва Британия раҳбарлари Эрдўған билан учрашишмоқчи

Яқин ҳафталар ичида Франция, Германия, Буюк Британия ва Туркия раҳбарлари Лондонда учрашиши мумкин.

Фото: Reuters

Бу ҳақда Франция президенти Эмманюэль Макрон маълум қилди.

"Биз ГФР канцлери Ангела Меркель ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан Туркия президенти Эрдўған билан Лондонда яқин ҳафталарда учрашишга қарор қилдик", - деди у. 

Макрон ЕИ саммити қатнашчилари "Сурия шимоли-шарқига ҳужумни қоралашгани ва Туркияга қурол етказиб беришни тақиқлашгани"ни эслатиб ўтди.

Франция президентининг эътирофича, саммит қатнашчилари Кипр ҳамда унинг иқтисодий ҳудуди чегараларига риоя қилиш масаласида якдил эканликларини тасдиқлаган.

"Биз Туркия томонидан такрорланаётган иғвогарликларни қораладик", - деб қўшиб қўйди у.

Мавзуга оид