Жамият | 17:00 / 21.10.2019
8349
5 дақиқада ўқилади
Реклама

LG InstaView™ Door-in-Door: арктика мусаффолиги ва ҳаммаси мукаммал!

Маиший масалалар замонавий инсоннинг 50 фоизгача вақтини олади ва бу вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Агар ҳаётни енгиллаштириш учун қулай техника мавжуд бўлса, шунча вақт йўқотишга арзийдими?

LG InstaView ™ Door-in-Door – кўп эшикли музлаткичи сизга энг лойиқ маиший техника. Унинг сиғими жуда катта, шу билан бирга ошхонада кўп жой эгалламайди. Кам қувват сарфлайди ва бунинг ортидан кўп харажатга туширмайди. У жуда чиройли, бундай техника қанчалик чиройли бўлиши мумкин бўлса, шунчалик даражада. Замонавий бежирим дизайн орқали музлаткич ҳар қандай интерьерга ва бошқа маиший техникаларга уйғунлик билан ўрнашади. LG компанияси чиндан-да замонавий ва инновацион музлаткич яратган ва у дидли харидорларнинг барча талабларига жавоб бера олади.

Мусаффо нафасни ҳис қилинг

Музлаткичда айниб қолган егуликларда ёқимсиз нарса борми? Бу яна дўконга бориб харидлар қилиш, қўшимча харажатлар, музлаткич камерасини тозалаш ва шамоллатиш каби қатор ташвишларни англатади. InstaView™ Door-in-Door музлаткичи билан сиз бундай ташвишлардан холи бўлишингиз мумкин. Чунки юқори панелдаги совуқ ҳаво бир текис таралиб туриши оқибатида маълум ҳарорат 32 фоизгача кўпроқ сақланиб туради. Бу эса маҳсулотларнинг кўпроқ сақланиши демакдир.

Музлаткич ички томонидаги бўлмалар жойлашуви ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Тахланувчи жавонлар катта ҳажмдаги маҳсулотларни жойлаштириш имконини беради.

Сут қутиси, маъданли сув идиши, баланд идишлар қийинчиликсиз жойлашиши мумкин. LG компаниясининг бир қадам олдинда фикрловчи муҳандислари ноёб InstaView™ Door-in-Door тизимини ишлаб чиққанлар: иккита енгил ҳаракат музлаткичнинг бой ички оламини очиб беради. Бунда эшик ҳар очилгандаги ҳарорат тебранишлари ҳам камроқ кечади. Демак маҳсулотлар сақланиш давомийлиги узоқ, электр энергия учун харажатлар камроқ бўлади.

 

Ҳамиша янгидек

Мева ва сабзавотлар тез айнишини ҳисобга олган LG компанияси муҳандислари яна бир ноёб иқлим тизими формуласи – Moist Balance Crisper тизимини яратганлар. Бу InstaView™ Door-in-Door музлаткичларида маҳсулотларнинг узоқ ва сифатли сақланишининг энг асосий сири ҳисобланади.

Гап мўъжизалар яратувчи ўзига хос қопқоқ ҳақида кетмоқда. Буғланишдаги ҳавони конденсирловчи махсус ячейкалар ёрдамида музлаткич ичидаги намлик кўрсаткичи ҳамиша бир хил сақланиб туради. Бу эса бизга харид кунидан қатъи назар ҳар куни барра маҳсулотлар истеъмол қилиш имкониятини беради.

Муҳандислик даҳосининг яна бир мўъжизаси шуки, музлаткичдаги инверторли компрессор унинг ишига нисбатан кам электр энергияси сарфлаш имконини беради. Музлаткич шовқинсиз, титраш ва тебранишларсиз, ҳарорат режими максимал даражада аниқ ишлайди. Демак, бу маиший техника сизга узоқ вақт хизмат қилади. Чунки LG мазкур компрессорларга 10 йиллик кафолат беради.

Энг яхшиси сиз учун

Музни шакллантирувчи Slim SpacePlus тизими ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Ихчам муз генератори анча майдонни иқтисод қилади ва бунинг ортидан жавонларга кўпроқ жой қолади ҳамда, табиийки, сақланувчи маҳсулот ҳажми ошади. 

LG компанияси техникаси ақл ва зукколик билан ишлаши ортидан ажралиб туради. Ўз смартфонингиз орқали сиз музлаткичдаги зарур ҳароратни белгилашингиз, зудлик билан музлатиш функциясини ёқишингиз мумкин. Музлаткичдаги маҳсулотлар ҳажми ва сақланиш муддати тўғрисидаги ахборот шошилинч тадбирлар уюштириш олдидан жуда асқотади.

LG компаниясининг бу моделдаги музлаткичлари тўғрисидаги батафсил маълумотни сайтимиздаги қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин:

www.lg.com/ru/refrigerators/lg-GC-Q22FTBKL

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳими, рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид