21:00 / 21.10.2019
0
9344

Каталония ҳукумати раҳбари лавозимига Хосеп Гвардиола номзодини илгари суриш режалаштирилмоқда - ОАВ

Фото: PA_Images/ТАСС

“Барселона”нинг собиқ мураббийи, ҳозирда “Манчестер Сити” клубига мураббийлик қилаётган каталониялик Хосеп Гвардиола Каталония ҳукумати – Женералитат раҳбари лавозимига “Каталония учун биргаликда” миллий ҳаракатидан номзод бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Каталония демократик партияси ҳамда мухториятнинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон атрофидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда “Конфиденсял” испан нашри хабар берди. 

“А-Бэ-Сэ” испан нашри манбаларининг маълум қилиишича, ҳозирда Каталонияни бошқараётган Ким Торра ва мухториятнинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемондан “баттарроқ” номзодларни тасаввур қилиш қийин. Шу сабабли испан нашри Гвардиолага умид боғлаш “Каталония учун биргаликда” ҳаракати учун ютқизиқсиз, бироқ собиқ футболчининг ўзи учун хатарли вариант бўлишини таъкидлаб ўтди.

Бу орада на Гвардиола, на Каталония демократик партияси, на “Манчестер Сити” бу борадаги режаларни аниқ тасдиқлаган.

Таъкидланишича, Каталония демократик партияси “Каталония учун биргаликда” ҳаракати билан яқин алоқада.

Гвардиола ўйинчи сифатида 6 карра Испания чемпиони, 2 карра Испания кубоги соҳиби, бир мартадан Европа чемпионлари кубоги, Кубок эгалари кубоги ва УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлган. Терма жамоа сафида Олимпия чемпиони (Барселона, 1992 йил) бўлишга муваффақ бўлган.  

38 ёшли Пеп мураббий сифатида “Барселона” билан 3 мартадан Испания чемпионати ва Испания суперкубогида, икки мартадан Испания кубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублараро жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Мюнхеннинг “Бавария”си” билан 3 марта Германия чемпионатини, икки марта Германия кубогини, бир мартадан УЕФА Суперкубоги ва клублараро жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. “Манчестер Сити” унинг мураббийлиги остида икки марта Англия чемпионатини, Футбол лигаси кубоги ва Англия суперкубогини, бир марта Англия кубогини қўлга киритган. 

Каталониялик мутахассис “Барса” ва “МанСити” клублари тарихидаги энг унвондор мураббий ҳисобланади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top