Ўзбекистон | 10:37 / 23.10.2019
6817
11 дақиқада ўқилади

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг асосий вазифалари маълум

Вазирлар Маҳкамаси Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Тегишли лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низом;

Агентлик таркибига кирувчи сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи “Сувқурилишинвест” давлат унитар корхоналари рўйхати тасдиқланади.

Агентлик қошида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг сув хўжалиги бўйича инвестиция лойиҳалари негизида:

Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;

Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.

Белгиланишича:

Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” ва “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаларининг;

Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” ва “Навоий вилоятидаги “Навоий” ва “Учқора” насос станцияларини қайта тиклаш” лойиҳаларининг;

Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи “Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш”, “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” ва “Қарши насос станциялари каскадини тубдан қайта тиклаш-таъмирлаш (III-босқич)” лойиҳаларининг мажбуриятлари ва шартномалар ҳуқуқлари бўйича Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг сони лойиҳалар сони ва иш ҳажмидан келиб чиқиб, буюртмачи вазифасини бажарувчи “Сувқурилишинвест” давлат унитар корхоналарида бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг сони эса қурилиш ишларининг мураккаблиги ва иш ҳажмларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда ўзгаради;

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Қуйидагилар Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини юритиш;

қурилиши якунланган сув хўжалиги объектларининг белгиланган тартибда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

буюртмачи ва пудратчи ташкилотларнинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари (ШНК, КМК, идоравий меъёрлар ва бошқалар)га амал қилиш, лойиҳа ечимларининг самарадорлигини ошириш, архитектура ва шаҳарсозлик даражаси талабларига риоя этишини таъминлаш;

сув хўжалиги соҳасидаги қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг Вазирликнинг Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқилишини ташкил этиш;

илмий ва илмий техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда мажбурий тартибда қўшимча маблағлар киритилишини амалиётга жорий этиш;

Агентликнинг лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ҳамда “Сувқурилишинвест” ДУКлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, бунда:

а) сув хўжалиги соҳасидаги хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш йўналишида:

сув хўжалиги соҳасига халқаро инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари, грант ва техник кўмак юзасидан маблағларни жалб қилишда иштирок этиш;

амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирликка тақдим қилиш;

Ҳукумат кафолати остидаги инвестиция лойиҳаларини, шунингдек грант лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан барча ташкилий чора-тадбирларни амалга оширилишини (техник-иқтисодий асослар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш, тендер савдоларини сифатли ўтказиш, контрактларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, лойиҳалар бўйича тармоқ жадваллари ва инвестиция мажбуриятлар бажарилиши ва бошқалар) таъминлаш;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини малакали кадрлар билан бутлаш ва уларнинг малакасини ошириб боришни ташкил қилиш;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил қилиш ва тизимли назорат олиб бориш, уларнинг ҳамда пудрат ташкилотлари ҳисоботларини эшитиб бориш;

ҳар бир инвестиция лойиҳасини тармоқ жадваллари бўйича ижросини, ажратилган маблағларни ўз вақтида мақсадли ўзлаштирилишини назорат қилиш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича зарур чораларни кўриш” амалдаги қонунчилик, халқаро қоидалар ҳамда тегишли халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг тартиб қоидаларига мувофиқ тузилган контрактлар доирасида асбоб-ускуналар ва қурилиш материалларини харид ҳамда қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларнинг бажарилишини назорат қилиш;

қурилиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича якунланган ишларини ўз вақтида қабул қилишни ташкил қилиш;

хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа вазифалар;

б) бюджет маблағлари ҳисобидан ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиоратив объектларини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш йўналишида:

Вазирлик ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

“Сувқурилишинвест” ДУКлар томонидан шакллантирилган ирригация-мелиорация объектларининг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирликка киритиш;

лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга оширилишини (лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида сифатли ишлаб чиқиш, тендер савдоларини сифатли ўтказиш, контрактларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, лойиҳаларни тармоқ жадваллари бўйича амалга ошириш ва бошқалар) юзасидан тизимли мониторинг юритиш ва Вазирликка маълумотларни тақдим қилиб бориш;

“Сувқурилишинвест” ДУКларни малакали раҳбарлар билан бутлаш ва уларнинг малакасини ошириб бориш ҳамда уларнинг ва пудрат ташкилотлари ҳисоботларини эшитиб бориш;

“Сувқурилишинвест” ДУКлар томонидан Давлат дастурлари доирасидаги ирригация-мелиорация тадбирлари лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган маблағларни ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда натижаларини таҳлил қилиб бориш ҳамда Вазирликка маълумотлар тақдим қилиб бориш;

 “Сувқурилишинвест» ДУКларни сақлаш харажатлари бўйича штатлар жадвали ва харажатлар сметасини Агентликда рўйхатдан ўтказиш ҳамда жамланма штатлар жадвали ва жамланма харажатлар сметасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Вазирликка тақдим қилиш;

Агентлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) сув хўжалиги соҳасидаги хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш йўналишида:

тендер комиссиялари, вазирликлар ва идоралар, лойиҳалар амалга оширилаётган вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи консультантлар билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан масалаларни ҳал этиш;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ва лойиҳалар доирасида жалб қилинадиган консультантлар фаолияти мониторингини олиб бориш;

ишларнинг самарадорлигини аниқлаш ва зарур ҳолларда вазирлик ва инвесторларга муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

вазирлик билан келишган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш ва харидларнинг йиллик режаларини тасдиқлаш ҳамда уларга ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, Инвесторлар ва шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга лойиҳалар доирасида, барча кўрсаткичлар бўйича мунтазам ҳисоботлар ўрнатилган тартибда бериб борилишини таъминлаш;

қурилиши тугалланган объектларнинг фойдаланишга топширилишини ва эксплуатация қилувчи ташкилотлар ҳисобига ўтказиб берилишини ташкил этиш;

буюртмачи ва пудратчи ташкилотларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиши бўйича ўқув курслари ва семинарлар ўтказиш;

хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида танлов савдолари (тендер)ни ташкил этиш;

лойиҳада иштирок этаётган чет эллик мутахассисларнинг кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва уларни рўйхатга қўйишни ташкил этиш;

б) бюджет маблағлари ҳисобидан ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиоратив объектларни тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш йўналишида:

марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган ирригация ва мелиорация лойиҳалари доирасида амалга ошириладиган танлов савдолари (тендер) “Сувқурилишинвест” ДУКлар томонидан ўтказилишини ташкил этиш;

қурилиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, шунингдек капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштириладиган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда мелиоратив объектларни тизимли таъмирлаш-тиклаш лойиҳалари амалга оширилиши устидан мониторинг юритиш, Вазирликка маълумотлар киритиб бориш;

Вазирлик билан келишилган ҳолда тегишли вазирлик ва идораларга қурилиш ишлари капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштириладиган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда мелиоратив объектларни тизимли таъмирлаш-тиклаш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича маълумотлар киритиб бориш;

қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш бўйича давлат қабул қилиш комиссияларининг тузиш ва уларнинг далолатномаларини тасдиқлаш бўйича Вазирликка таклифларни киритиш;

реконструкция ва таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланган объектларни “Сувқурилишинвест” ДУКлар томонидан фойдаланишга топшириш жараёнларини мувофиқлаштириб бориш;

буюртмачи ва пудратчи ташкилотларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига амал қилиши бўйича ўқув курслари ва семинарлар ўтказиш;

қурилиш объектларида қурилиш ва муаллифлик назорати олиб борилишини ташкил этиш ҳамда улар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этилиши бўйича мониторинг олиб бориш;

қурилиш объектларида ишлатиладиган асосий қурилиш материаллари ва ускуналар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш;

ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, суғориладиган ерларни сув билан таъминлаш сифатини ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида капитал қурилишда илғор қурилиш технологияларини, янги қурилиш материалларини, асбоб-анжомларни жорий этиш ишларини ташкил этиш;

ажратилган лимитлар асосида буюртмачилар тақдим қилган қурилиш ва лойиҳа-қидирув ишлари бўйича манзилли ҳамда қурилиш титул рўйхатларини кўриб чиқиш, тегишли вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишиш ва Вазирликка тасдиқлаш учун киритиш;

“Сувқурилишинвест” ДУКлар томонидан тақдим этилган қурилиш объектларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ва “Сувқурилишинвест” ДУКлар томонидан тузилган чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини қабул қилиш ҳамда умумлаштирилган ҳолда Вазирликда тақдим қилиш.

Мавзуга оид