12:27 / 24.10.2019
0
6963

Давлат божхона қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Нурбек Саломов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи подполковник Нурбек Нормуродович Саломов Қўмита раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.  

Нурбек Саломов Ўзбекистон миллий университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.

Мутахассислиги бўйича - халқаро журналист; Сиёсатшунослик: тизимли таҳлил ва истиқболни белгилаш

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top