Ўзбекистон | 07:40 / 19.04.2022
13034
2 дақиқада ўқилади

Ўткир Қодиров Божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фото: t.me/nigoh_01

Ўткир Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Нигоҳ” канали хабар бермоқда.

Эълон қилинган маълумотда Ўткир Қодировнинг қайси ишга ўтказилгани ҳамда унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақида хабар берилмаган.

Ўткир Қодиров 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. 

У Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти йиғма-таҳлил бўлими бошлиғи, Ташқи савдо вазирлиги импорт таҳлили ва ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш таклифларини шакллантириш бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида шартнома-ҳуқуқ бошқармаси масъул ходими, президент администрациясида масъул ходим лавозимларида фаолият юритган.

Ўткир Қодиров 2021 йил апрел ойи бошларида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Мавзуга оид