14:28 / 26.10.2019
0
3033

Uzbekistan Airways хориждаги офислари ҳисобрақамларининг амал қилиш тартиби ўзгарди 

Фото: KUN.UZ

2020 йил 1 январдан бошлаб миллий авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари ҳисобрақамларининг амал қилиш тартиби ўзгаради.
 
Norma’нинг ёзишича, келаси йилдан бошлаб Uzbekistan Airways АЖ ваколатхоналарининг барча тушумлари эксплуатация харажатлари ва уларни сақлаш харажатларини айирган ҳолда Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобрақамларга тушади.
 
Ҳозир эса бутун харажатлар кўламини (20 та банд) инобатга олган ҳолда уларга лимит белгиланади, лимитдан ортиқ сумма ЭАВга конвертация қилиниб, авиакомпаниянинг Ўзмиллийбанкдаги ҳисобрақамига ўтказилади.
 
Ҳужжат 19.10.2019 йилдан кучга кирди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top