Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаррух Қорабоев: Пандемиядан кейин ҳаво йўллари соҳасида янги иштирокчилар пайдо бўлади
Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасаддилари «Uzbekistan Airways» ва «Ўзбекистон темир йўллари» каби монополия ташкилотларининг фаолияти нима сабабдан ҳалигача ўзгармаётгани юзасидан изоҳ берди.
Бугун, 19 март куни АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Журналистлар томонидан «Uzbekistan Airways» ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ каби монополия ташкилотларининг фаолияти нима сабабдан ҳалигача ўзгармаётгани ҳақида берилган саволларга қўмита мутасаддилари изоҳ бериб ўтишди.
«Агар қайсидир ташкилот ҳаво йўллари фаолияти билан шуғулланишни хоҳласа, уларга қонунчиликда ҳеч қандай тўсқинлик кўзда тутилмаган. Тегишли лицензия тартиби бўйича янги компаниялар бу соҳада фаолият кўрсатиши мумкин», — деди Монополияга қарши курашиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов.
Қўмита раиси ўринбосари Фаррух Қорабоевнинг таъкидлашича, Рақобатни ривожлантириш стратегиясида ҳаво йўллари соҳасига алоҳида эътибор берилган.
«Биринчи навбатда соҳани тартибга солувчи давлат органи ташкил этилди. Бундан ташқари, аэропортлар алоҳида субъект сифатида ўзининг парвозлар харитасини шакллантириши, маҳаллий ва чет эл компанияларини жалб қилиши учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси» иккига бўлинди. Ҳозирда 11та аэропортдан 9тасида очиқ осмон режими жорий қилинган. Пандемиядан кейин бу соҳада янги иштирокчилар пайдо бўлади», — деди Фаррух Қорабоев.
Шунингдек, қўмита раисининг бошқа бир ўринбосари Бекзод Умматовнинг маълум қилишича, ўтган давр мобайнида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга нисбатан 3 марта тегишли кўрсатма берилган. Хусусан, корхоналардан олинган асоссиз даромадлар ва 2,5 мингдан ортиқ йўловчиларга сотилган чипта нархларининг асоссиз оширилган қисми қайтариб берилган, шунингдек, электрон чипта харид қилиш учун комиссия фоизлари камайтирилган.
«Темир йўллар бизда табиий монополия ҳисобланади. Табиий монополия ҳисобланган соҳалар иқтисодий асосланган бўлиши керак. Тарихан шароит маҳсулотларни темир йўлда ташишни мажбур қилган. Шу сабаб бу жараённинг бориши бирданига амалга ошмаяпти», — деди Бекзод Умматов.
Мавзуга оид
20:15 / 25.02.2026
Президент саноат корхоналари қувватини ошириб, 2 мингта юк вагони ишлаб чиқаришни буюрди
18:08 / 24.12.2025
Қишки таътил олдидан қўшимча авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилади
18:47 / 21.08.2025
Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди
19:00 / 14.08.2025